АҚШ Туркиянинг Россиядан С-400 ракета тизимини сотиб олиш қарорига норозилик билдирди. Бу ҳақда Пентагон вакили Жонни Майкл баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Агентликнинг тегишли саволига жавоб бераркан, Пентагон расмийси туркиялик ҳамкасблари билан мулоқот бўлганини таъкидлаб ўтди.
«Биз туркиялик расмий шахсларга С-400 харидидан хавотирдалигимизни билдирдик», — деди у.
Изоҳ (0)