Abu Dhabi Fund for Development Мальдив Республикаси ҳукуматига гуманитар молиявий ёрдам тариқасида 18,4 миллион дирҳам эҳсон қилди. Бу ҳақда UAE Inside нашри хабар бермоқда.
Жамғарма мақсади мамлакатдаги иқтисодий вазиятни барқарорлаштириш ва тараққиётга кўмаклашишдир. АDFD раҳбари Мальдив элчиси билан Режалар тўғрисидаги келишувни имзолади. Унда икки мамлакат ҳамкорлигининг келажаги ва мамлакат тараққиётидаги Амирликлар кўмаги белгилаб қўйилди.
Икки мамлакат ўзаро ҳамкорлиги тарихи 1976 йилдан буён давом этмоқда. БААнинг ўшандан буён Мальдив республикасига кўрсатган молиявий кўмаги 100 миллион дирҳамдан ошди.
Изоҳ (0)