Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мексикалик ҳамкасби Энрике Пенья Ньетога мактуб йўллади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мактубда «Мексика жанубидаги талофатли зилзила оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва жароҳатланиши ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди» дейилган.
Ўзбекистон раҳбари бутун Мексика халқига, нобуд бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради, шунингдек, барча жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайишни тилади.
Охирги маълумотларга қараганда, Мексикадаги табиий офат қурбонлари сони 90 кишидан ошган.
Изоҳ (0)