Сўнгги кунларда «Ўзбекистон 24» канали синов режимидан ўта олмагани учун ёпилиши ҳақида турли гап-сўзлар тарқалганди. «Дарё»нинг ЎзМТРКдаги ишончли манбаси бу хабарларни рад этди.
«Дарё» манбасининг маълум қилишича, канал ёпилиши ҳақидаги гаплар миш-мишдан ўзга нарса эмас. Канал ҳали ҳам тест режимида ишлашда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон 24» ахборот-таҳлилий телеканали 24 июлдан эфирга чиқиб келмоқда.
Изоҳ (0)