Украиналик ва грузиялик сиёсатчи, Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили Украина полицияси мамлакат чегарасида унинг паспортини ўғирлаганини айтди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Одамлар мени қўлларида Украинага олиб кирганида паспортни автобусда қолдирган эдим. Полиция келиб, автобусда тинтув ўтказди ва паспортимни ўғирлади. Ҳозир паспорт уларнинг қўлида», — деди Саакашвили Лвовда ўтказилган матбуот анжуманида.
Украина фуқаролигидан маҳрум қилинган Саакашвили мамлакат ҳудудига кириш учун чегарага яқинлашганида бу ерда минглаб одамлар тўпланиб, уни мамлакат ҳудудига олиб кирди.
Изоҳ (0)