Ўзбекистон Олий Лигасининг 20-туридан жой олган «Обод» — «Сўғдиёна» учрашувини 174 нафар мухлис кузатиб борди. Бу мавсум антирекорди бўлди, деб ёзди «Championat.asia».
ТТЙМИ стадионидаги ўйин Олий Лигадаги мухлислар ташрифида энг ёмони бўлди. Бунга қадар ҳам антирекорд 174 бўлиб, уни ҳам «Обод»нинг ўзи қайд этганди. Бунда 174 нафар ичига кирганларнинг неча фоизи ҳар икки клуб вакиллари экани борасида аниқ маълумот йўқ.
Энг кўп мухлис 20-турда Навоийда кўриниш берди — 5.753. Улар жанговор дуранг гувоҳига айланди — 3:3.
- «Қизилқум» — «Бунёдкор» 3:3 (5.753 томошабин)
- «Динамо» — «Қўқон—1912» 0:0 (5.532)
- «Насаф» — «Олмалиқ» 1:0 (3.221)
- «Металлург» — «Пахтакор» 1:3 (1.876)
- «Нефтчи» — «Бухоро» 1:2 (1.652)
- «Машъал» — «Навбаҳор» 2:1 (1.621)
- «Локомотив» — «Шўртан» 1:0 (453)
- «Обод» — «Сўғдиёна» 2:4 (174)
Олий Лига 20-турининг 8 ўйинига келган томошабиннинг барчаси бир бўлиб, «Бунёдкор» стадионини тўлдира олмайди. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ—2018 дан четда қолиши, мухлислар оқимини кескин камайтирганини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)