Испания ҳукумати Facebook компанияси фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларидан реклама намойиши учун фойдалангани учун 1,2 миллион евро жаримага тортди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Регуляторнинг тушунтиришича, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини тўплаган, аммо қандай мақсадда бу иш амалга оширилгани хабар қилинмаган.
Бу маълумотлар мақсадга кўра ишлатилганидан сўнг ҳам сақланишда давом этган. Бундан ташқари, Facebook фойдаланувчиларнинг ижтимоий тармоқдан ташқаридаги сўровлари ҳақида маълумот тўплаган.
Facebook шунчаки фойдаланувчиларга реклама кўрсатилганини иддао этмоқда. Бу рекламанинг фойдаланувчи учун керакли эканлигини компания ишчилари лайкларга қараб билган.
«Қандай ахборотни профилига қўшишни фойдаланувчиларнинг ўзи ҳал қилади. Биз бу рекламани реклама таргетинги учун ишлатмайми», — ишонтирмоқда компания вакиллари.
Изоҳ (0)