Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий ҳимоячиларидан бири Анзур Исмоилов Хитой Супер Лигасининг 24-турида ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.
Лига пешқадами ҳисобланган «Гуанжоу Эвергранд» меҳмони бўлган Исмоилов жамоадошлари 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоасининг ягона голини Жанубий Кореяга қарши беллашувдан кейинги интервьюси сабаб ҳижолатли аҳволда қолган Анзур Исмоилов киритди.
Исмоилов Тошкентнинг «Бунёдкор» клубидаги фаолияти давомида бразилиялик Луис Фелипе Сколари қўли остида шуғулланганди. Бундан келиб чиқиб, у Хитойда собиқ устози бошқарадиган клуб дарвозасига йўл топди дейиш мумкин.Бу Анзурнинг мавсумдаги иккинчи аниқ зарбаси бўлди. Бунгача у 6 май куни «Тианжин Куанжин» клуби постига ҳам гол уриб, жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлашга кўмаклашганди. Исмоилов мавсум давомида «Чанчун Ятай»нинг 19 та ўйинида майдонга тушди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов жамоаси «Шанхай СИПГ» ҳам мазкур турда 3 очкони қўлга киритди. Аҳмедовнинг ўзи ўйин қайдномасига киритилмади.
Бугун — 10 сентябрь куни Егор Кримец ҳаракат қиладиган «Бейдзинг Гуоан» ўз майдонида лиганинг сўнгги ўринда бораётган жамоасини қабул қилади.
Хитой Супер Лигаси 24-тур ўйинлари 9 сентябрь, шанба
«Гуанжоу Эвергранд» — «Чанчун Ятай» 3:1
Голлар: Рикардо Гуларт, 26 (1:0). Рикардо Гуларт, 59 (2:0). Анзур Исмоилов, 61 (2:1). Алан, 66 (3:1).«Шанхай СИПГ» — «Тианжин Теда» 3:1
Голлар: Ву Леи, 11 (1:0). Ю Хаи, 15 (2:0). Пан Химинг, 67 (2:1). Элкесен, 80 (3:1).10 сентябрь, якшанба«Бейдзинг Гуоан» — «Янбиан Фунде»
Изоҳ (0)