9 сентябрь куни ўтказиладиган Asian Fight—2017 фестивалининг фахрий меҳмони Стивен Сигал Тошкентга ташриф буюрди, деб ёзди «Championat.asia» нашри.
«Бунёдкор» стадионида ўтадиган мусобақада 9 нафар ўзбекистонлик жангчи хорижий спортчиларга қарши рингга чиқади. Курашларни Сигал бевосита стадионнинг ўзидан кузатиб боради.
Стивен Сигал Айкидо спорт тури бўйича 7-дан қора белбоқ соҳиби ҳисобланади.
Изоҳ (0)