Навоий шаҳрининг Ибн Сино кўчасидаги оилавий ётоқхоналар ҳовлисида китобга ҳайкал ўрнатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда аҳоли ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, ижодкорларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичда давом эттиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.
Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳамда шаҳар уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси ҳамкорлигида ўрнатилган ҳайкал чуқур рамзий маънога эга. «Оммавий маданият»нинг турли кўринишларига кўр-кўрона эргашиш ўрнига жаҳолатга қарши маърифат билан курашга ундовчи самарали тарбия воситаси бу. Ноодатий, аммо замон талаб қилаётган жонли тарғибот бу, дейилади хабарномада.
Шунингдек, бу ерда «Тафаккур майдончаси» ташкил этилиб, қарийб 5 квадрат метрлик шахмат тахтаси ўрнатилди. Бу ерда болалар бўйлари баробар доналарда шахмат ўйнайди.
Изоҳ (0)