Россиянинг Бурятия республикаси маркази — Улан-Удэ суди тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳибсда тутиб туриш муддатини 2017 йил ноябригача узайтирди. Бу ҳақда «Телеинформ» агентлиги маълум қилди.
Айтилишича, Эргашев, Шукралиев ва Аҳмадалиев фамилияли шахслар Улан-Удэ ҳамда республика туманларида 11 марта чорва ўғирлашда айбланмоқда. Уларнинг яна бир шериги илгарироқ ҳибсга ҳукм қилинган эди.
2017 йилнинг март–май ойларида қатор туманларда чорва ўғрилиги ҳолатлари қайд қилинган эди. Гап ўнлаб қўйлар ва моллар ҳақида кетмоқда.
Айбланувчилар апелляция шикоятини киритган. Шикоят қачон кўриб чиқилиши номаълум.
Изоҳ (0)