Мьянманинг Ракхайн вилоятида ўлдирилганлар сони 414 кишига етди. Бу маълумотни республика ҳукуматининг ахборот сиёсати қўмитаси тарқатди, деб хабар беради «ТАСС».
Расмий маълумотга кўра, ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги — 371 киши «Аракан рохинжаларни қутқариш армияси» ҳаракати жангариларидир. Мьянмада ушбу ҳаракат террорчи ташкилот деб эълон қилинган.
Қуролли кучларнинг йўқотишлари 15 кишини ташкил қилди, яна 28 киши тинч фуқаролардир.
Ушбу маълумотлар 25 августдан 5 сентябрь оралиғидаги вақтга оидлиги аниқлаштирилмоқда.
Шу билан бирга, жаҳон ҳамжамияти Ракхайн маҳаллий рохинжа мусулмонлари қирғини давом этаётганини, ўлдирилганларнинг кўпчилиги рохинжа вакиллари бўлмиш тинч фуқаролар эканлигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)