Россия—2018 мундиали учун ҳаракат қилаётган Жанубий Америка мамлакатлари саралашнинг 16-турини якунлади.
Мазкур турдан кейин уругвайлик футболчилар Бразилиядан кейинги жамоага айланиб олди. Улар сафарда Парагвай устидан зафар қучишга муваффақ бўлди. Бунга қадар иккинчи бўлиб турган Колумбия эса ЖЧ чиптасини биринчи бўлиб қўлга киритган Бразилияга қарши ўйинда 2 очко йўқотди.
Аргентина ўзини-ўзи «чўктиришда» давом этмоқда. Лионель Месси ватандошлари бу сафар сўнгги ўринда бораётган ва ЖЧдан умидини узиб бўлган Венесуэлани таслим қила олмади. Худди шунингдек, Чили ҳам умидсизликка тушиб улгурган Боливиядан мағлубият қабул қилиб олди.
ЖЧ — 2018. Саралаш CONMEBOL. 16-тур 5 сентябрь, сешанба
Изоҳ (0)