Валюта сотиб олмоқчи бўлганлар ҳар уч ойда 5000 долларгача маблағ олиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда «Дарё»нинг банк соҳасидаги ишончли вакили маълум қилди.
Бунинг учун валюта олишни хоҳловчилар учун конверсион карта очилади. Ва, улар ҳар уч ойда 5000 долларгача бўлган маблағ олиш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, ўқиш ёки иш жойидан олинган пластик карточкадаги маблағни валютага айлантирмоқчи бўлганлар учун ҳам шундай йўл тутилади. Яъни бу ҳолатда, мижоз банкка мурожаат қилади ва унга конверсион карта очилади.
Шу тариқа, мижоз пластик карточкасидаги маблағни конверсион картага валюта кўринишида ўтказиш имкониятига эга бўлади.
Изоҳ (0)