Яқинда Япониянинг оммабоп NHK-World телеканали замонавий Ўзбекистон, унинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва улкан сайёҳлик салоҳиятига бағишланган махсус теледастурларни эфирга узатди, деб ёзади «Жаҳон» ахборот агентлиги.
Сюжетларда миллий иқтисодиётни либераллаштириш борасидаги қизғин жараёнлар, мамлакатнинг халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаётганига алоҳида эътибор берилган.
Репортажларда Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий ютуқлари, қадимий шаҳарларидаги меъморий ёдгорликлари, миллий амалий санъати ҳақида гапириб берилди.
Изоҳ (0)