Ford компанияси янгиланган EcoSport кроссоверини тақдим этди. Автомобиль дизайни жиддий ўзгаришларга учради, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Жумладан, у янги олд чироқларга, шунингдек, туманга қарши чироқлар ва радиатор панжарасига эга бўлди. Бамперлар фактуралари кўплиги билан ажралиб туради.
Салонда юқори сифатли материаллардан фойдаланилди, ўриндиқлар эса янада қулайлаштирилди.
Куч қурилмалари қатори 1 литрли бензинли EcoBoost турбомотори (124–140 от кучи, 2018 йил ўрталаридан эса — 100 от кучи) ҳамда 1.5 литрли 125 от кучига эга турбодизелдан иборат.
Шунингдек, оғир ёқилғили 1.5 TDCi бўлиб, унинг қуввати 100 от кучига тенг.
Изоҳ (0)