Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Қуйида Бабаяннинг жавоблари «Championat.asia» сайтидан олиб берилган.
Эртага биз учун жуда муҳим ўйин. Ҳар бир қарич ер учун курашамиз, бизда ортга йўл йўқ. Ортимизда халқимиз турибди. Ғалаба қозониб, уларни хурсанд қилишга уринамиз.Хитойга қарши учрашувдан кейин Самвел Бабаян шогирдларига нима дегани борасидаги саволга қуйидагича жавоб қайтарди.Самвел Бабаян, Ўзбекистон термаси бош мураббийи
Бундай ўйинлардан кейин ортиқча гапнинг кераги йўқ. Йигитларга ҳали имконият борлигини айтдим. Охиригача курашамиз.Самвел Бабаян ҳаммасига ҳакамлар айбдор демади, аммо уларнинг савияси паст экани ҳақида айтди. Ўзининг савияси борасида эса тўхталмади.Шу вақтгача ҳакамлар борасидаги саволлардан қочиб келган бўлсам, энди очиқ айтаман: ҳакамлик жуда ҳам паст даражада. Биз Хитойда ноҳақ мағлуб бўлдик. Иккита ўйинда ҳакамлар сўнгги дақиқаларда дарвозамизга пенальти белгилашди. Сурия билан ўйинда пенальтидан олдин Ҳайдаровга нисбатан қоида бузилганди. Хитой билан баҳсда эса рақиб симуляция қилди.
Самвел Бабаян, Ўзбекистон термаси бош мураббийи
Журналистлар Самвел Бабаянга Игорь Сергеев ҳақида савол бериб, Темурхўжа Абдухолиқов ундан қайси жиҳатлари билан кучсиз эканини билишга қизиқди. Аввалига «ҳеч қайси томондан кучсиз эмас», — деб жавоб қайтарган мураббий, кейинроқ нима сабабдан Сергеевни асосий таркибга киритаётгани ҳақида айтди. Кейин эса Кримец борасида ҳам тушунтириш берди.
Замонавий футболда барча жиҳат ҳисобга олинади. Сергеев Олий Лига иккинчи даврасида бир нечта ўйин ўтказди. Абдухолиқов эса ҳали расмий ўйин ўтказгани йўқ. Кримец? У Хитой Супер Лигасининг ёшлари сафида ўйнамоқда. Ушбу лига савияси анчагина юқори. У ерда 10 миллион турадиган легионерлар ўйнамоқда.Бутун Ўзбекистон икки нарсани кутмоқда: Ўзбекистон термасининг ЖЧга, Самвел Бабаяннинг эса истеъфога чиқишини. Худди шундай янграган саволга Бабаян ўз хоҳиши билан истеъфо бериш нияти йўқлигига шама қилиб, жавоб қайтарди.Самвел Бабаян, Ўзбекистон термаси бош мураббийи
Терма жамоа бош мураббийи ва истеъфо — синоним сўзлардир. Барчаси ЎФФ раҳбариятига боғлиқ. Тақдирим уларнинг қўлида.Мураббийнинг қайд этишича, Хитойга қарши ўйин олдидан нафақат Сардор Рашидов, балки 5 нафар футболчи овқатдан заҳарланган. Улар орасида Одил Аҳмедов ҳам бор эди, аммо заҳарланиш Сардорда кучлироқ кечган. Айни вақтда барча футболчилар Жанубий Корея билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.Самвел Бабаян, Ўзбекистон термаси бош мураббийи
Изоҳ (0)