Исроил миллий термаси сардори Эран Захави жамоадан ҳайдалди. Бу ҳақда «Чемпионат» Исроил матбуотига асосланиб хабар берди.
ЖЧ—2018 саралашининг 7-турида исроиллик футболчилар Македонияни қабул қилиб, кутилмаганда 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бутун учрашув давомида маҳаллий мухлислар исроиллик футболчиларга норозилик билдириб, ҳуштак чалиб турди.
Бундан ғазабланган Эран Захави сардорлик боғичини ечиб, уни отиб юборди. Мазкур ҳолат ишқибозларни янада жунбушга келтирди ва улар жамоа сардорини термадан четлатишни талаб қила бошлади. Исроил футбол ассоциацияси эса мухлислар талабини қондирди.
40 йилдан буён Жаҳон Чемпионатига чиқа олмаймиз. 40 йилдан буён олдинга интилиш кўринмайди. Шундай бир пайтда ҳуштакларни эшитиб, юрагим қинидан чиқиб кетай деди.Футболчининг ўзи Instagram саҳифасида чиқиш қилиб, терма жамоадаги карьерасини якунлагани ва миллий жамоада бошқа майдонга тушмаслиги ҳақида айтиб ўтди.Эран Захави, Исроил термасининг собиқ сардори
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ўзбекистонлик мухлис ва журналистларнинг шунча норозилик ва талабига қарамай, ҳамон ишлашда давом этмоқда.
Изоҳ (0)