Ўзбекистон ҳукуматига аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш топширилди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Ўзбекистон раҳбарининг топшириғига биноан, 2017–2018 йилларда 14 ёшгача бўлган болаларга эга оилалар сонини 1,5 баробарга, моддий ёрдам оладиган кам таъминланган оилалар сонини 2 баробарга ошириш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, Президент ишсиз фуқароларни аҳоли жойлари, маҳаллаларни ободонлаштириш, ариқлар, ирригация тармоқларини тозалаш, уй-жой коммунал хўжалиги объектларини таъмирлаш, инфраструктурани яхшилаш, кўча ва йўлларни таъмирлаш бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилишни топширди.
Шавкат Мирзиёев кам таъминланган оилаларни моддий қўллаб-қувватлашни уй-жой сотиб олиш ёки таъмирлаш, йирик шохли жониворлар харид қилиб бериш, парранда ва маиший техника етказиб бериш йўллари билан амалга оширишни топширди.
Изоҳ (0)