Интернет тармоғида «энг чиройли жиноятчи» аниқланди. АҚШнинг Шимолий Каролина штатида яшовчи 20 ёшли фирибгар Мехи Аланте Лаки ўзининг териси ранги ва гетерохромалари билан бу «унвон»га сазовор бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Бу мақомга ўзидан олдин сазовор бўлган Жереми Микс каби Мехи Аланте ҳам полиция томонидан интернетда тарқатилган суратлари туфайли машҳур бўлиб кетди. У 2016 йилнинг апрель ойида автомобиль ўгирлагани ва унда тезликни оширгани учун қўлга олинган.
У икки кўзининг ранги турлича бўлгани сабабли омманинг эътиборини қозонди. Мехининг суратлари жуда тез тарқалди ва у бир нечта моделерлик агентликларининг назарига тушди.
Изоҳ (0)