Америкалик собиқ баскетболчи Деннис Родман КХДР етакчиси Ким Чен Инни ушбу мамлакатни қолоқ ўлкадан «XXIV аср мамлакати»га айлантиргани учун мақтади. Бу ҳақда у Пхеньянга уюштирган навбатдаги сафаридан сўнг АҚШнинг Dujour журналига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
«Ким Чен Ин ростанам Шимолий Кореяни кучли ўзгартирмоқда, у XXIV аср мамлакатига айланмоқда. Йўқолсин эскилик, яшасин янгилик!», — деб сафар таассуротларини ифодалади Родман.
Собиқ спортчи Шимолий Корея аҳолисини меҳрибон ва меҳнатсевар деб ҳисоблашини таъкидлаб ўтди:
«Улар жуда кўп ишлайди ва энг оддий нарсаларда ифтихор топа олади. Улардан бирортаси ялқовлик нималигини билмаса керак, улар ишга шўнғиб кетган».
Деннис Родман тез-тез КХДРга бориб туради. У илк бор 2013 йили «Гарлем Глобтроттерз»нинг КХДР миллий терма жамоаси билан учрашувини томоша қилиш учун Пхеньянга ташриф буюрган ва ўша ерда Ким Чен Ин билан танишган эди.
Изоҳ (0)