Tesla асосчиси Илон Маск ўз компаниясида ишлаб чиқарилган Hyperloop капсуласи прототипини намойиш қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Капсула синовлари SpaceX томонидан қурилган туннелда Hyperloop Pod Competition танлови иккинчи босқичининг бошланиши арафасида ўтказилди. Капсула 354 километр/соат тезликка чиқа олди.
Илон Маск кейинги ойда рекордни 500 километр/соатга етказишни ваъда қилмоқда.
Hyperloop Pod Competition’нинг биринчи босқичида WARR талабалар жамоаси прототипи ғалаба қозонган эди. Мюнхен техника университети муҳандислари капсулани 324 километр/соат тезликка чиқара олган эди.
Изоҳ (0)