Бир нечта сайёҳлик интернет-сервисларини бирлаштирувчи Expedia компанияси собиқ президенти Дара Косровшахи Uber бош директори лавозимини эгаллайди, деб ёзади «Интерфакс».
Бунгача топ-менежер лавозимига тайинлаш учун директорлар кенгаши Hewlett Packard Enterprise бош директори Мэг Уитман ва General Electric раҳбари Жефри Иммельт номзодларини рад этганди.
Компаниянинг биринчи бош директори ва асосчиси Тревис Каланик июнь охирида компания кўрган зарарлар ва кетма-кет можаролардан норози бўлган акциядорлар босими остида истеъфога чиққанидан кейин Uber’га янги раҳбарни қидириш бошланганди.
Каланик, компания асосчиси сифатида, директорлар кенгашида қолади. Шунингдек, унда акцияларнинг 10 фоизи ҳам қолади.
Нашр эслатишича, Uber’ни шафқатсиз корпоратив маданиятни жорий қилишда айблашган эди. Шунингдек, компанияни ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллар технологиясини ўғирлашда айблаган Alphabet компанияси билан суд можаролари бўлиб ўтганди.
Изоҳ (0)