Дарвозабон Хосе де Хесус 10 сония ичида 4 та сейвни амалга оширди, деб ёзди «Championat.asia» нашри.
Мексиканинг «Крус Асул» клуби «Монтеррей»га қарши саф тортди. Хосе де Хесус жамоадошлари турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турган бўлса, «Монтеррей» лига пешқадами бўлиб турганди.
Учрашув давомида меҳмонлар устунликка эришишни бошлаган бир вақтда, дарвозабон кўрсатган қаҳрамонлик «Крус Асул» футболчиларининг ўзларига бўлган ишончини оширди. Якунда пешқадам ғолиб чиқа олмади — 1:1.
Изоҳ (0)