Кремль расмий вакили Дмитрий Песков АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп Россия президенти Владимир Путиннинг курсисида ўтиргани ҳақидаги хабарларни инкор этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Муқаддам америкалик бизнесмен Феликс Сатер Иванкага шундай имконият тақдим этилганини маълум қилган эди.
Сатер 2006 йили амалдаги АҚШ президентининг болалари билан Москвага ташриф буюрганида Иванка Путиннинг ўрнини бир неча дақиқага эгаллагани ҳақида матбуотга гапириб берган эди. New York Times’га берган изоҳида Иванка бу хабарни инкор этмади, аниғини эслай олмаслигини тан олди.
Журналистлар билан мулоқот чоғида Дмитрий Песков бу ҳақдаги саволга жавоб берди. Песков бу воқеа ҳақиқатга мос эмаслигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)