Австралиянинг Виктория штатида олиб қочилган машиналар қидирувини автоматлаштиришга қарор қилинди. Ғояга кўра, 220 машинага камералар ўрнатилади, улар ўтиб кетаётган машиналар белгиларини таниб, олиб қочилган автомобиллар рўйхатида бор-йўқлигини текширади. Бундай тизим яратилишига 70 миллион доллар сарфланиши режалаштирилмоқда, яъни ҳар бир автомобилга 300 минг доллар кетади, деб хабар беради Meduza.
Австралиялик дастурчи Тэйт Браун бўш вақтида мана шундай дастур яратишга уриниб кўрди. У машина белгилари локал даражада танилиши лозим, деган фикрга келди; тизим тижорий дастурлардан фойдаланмаслиги, паст сифатли тасвирларни таний олиши керак эди.
https://twitter.com/taitems/status/902311874586222592
Белгиларни таниш учун Тэйт Браун шунинг учун махсус яратилган openalpr очиқ кутубхонасидан фойдаланди. У ерга камера тасвирлари киритилиши билан у белгиларни матнга айлантиради.
Тэйт Браун, шунингдек, танилган машина рақамини мавжуд тизимдан қидириб, олиб қочилган-қочилмаганини текширадиган дастур ҳам ёзди. Бутун дастур бор-йўғи бир неча ўн қатор коддан иборат.
Таниш амали учун дастурчи регистратор видеосидан фойдаланди. Маълум бўлишича, белгилар жуда аниқлик билан танилади.
Изоҳ (0)