АҚШ суди 29 август, сешанба куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг 15 нафар қўриқчисига нисбатан айбловлар эълон қилди, деб ёзади «MK.ru» Колумбия округи прокуратурасига таяниб.
Туркия етакчисининг соқчилари май ўртасида Вашингтондаги элчи қароргоҳи яқинида юз берган тартибсизликларда қатнашганликда айбланмоқда. Улар 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
«Шахсга зўравонлик қилиш билан боғлиқ жиноятни амалга ошириш мақсадида тил бириктириш» айбловлари, шунингдек, Канаданинг икки фуқароси ва АҚШнинг икки фуқаросига нисбатан ҳам илгари сурилди.
Изоҳ (0)