5 сентябрь куни «Бунёдкор» стадионида Ўзбекистон ва Жанубий Корея миллий терма жамоалари ўртасида ЖЧ—2018 саралашидан жой олган учрашув бўлиб ўтади.
«Championat.asia» нашрининг маълумот беришича, мазкур ўйин учун чипталар сотувга чиқди. Уларнинг энг арзони 2-тоифа чипталар бўлиб, 30 минг сўмдан сотилмоқда.
Истовчилар 1-тоифа чипталарни 35 мингдан, CIP секторлар учун чиптани эса 60 мингдан харид қилиш имкониятига эга. Улар «Бунёдкор» стадиони кассаларида сотилмоқда.
Ўзбекистон — Жанубий Корея ўйини 5 сентябрь куни 20:00 да старт олади. Унга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси 31 август куни Хитойга қарши сафар ўйинида иштирок этади.
Агар 31 август куни Ўзбекистон Хитойдан мағлуб бўлса ва кореяликлар Сеулда Эронни таслим қилса, 5 сентябрь кунги ўйин ЖЧ—2018 учун тўғридан-тўғри йўлланма тақдим этмайди.
Изоҳ (0)