Германиянинг Гамбург шаҳрида давом этаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида барча чорак финалчилар маълум бўлиб улгурган.
«Оламспорт» нашрининг хабар беришича, мазкур босқичга қадар энг кўп Ўзбекистон термасининг спортчилари етиб келган. Жами 10 нафар ўзбекистонлик боксчи мусобақага киришган бўлса, Мурод Аҳмадалиевдан бошқа барча иштирокчи чорак финал чиптаси масаласини ижобий ҳал қила олди.
Шу тариқа ярим финал остонасига Ўзбекистондан 9 нафар спортчи етиб келди. Бу эса энг яхши кўрсаткич. Кубада натижа 8 тани ташкил қилаётган бўлса, Қозоғистон термасининг 7 вакили ярим финал остонасида турибди.
Рио—2016 Олимпиадасида Ўзбекистон термаси мазкур икки рақобатчини ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритганди.
Изоҳ (0)