Instagram’да кейинги авлод BMW X4 кроссоверининг илк фотосуратлари пайдо бўлди. Кўзга ташланадиган энг ёрқин ўзгаришлардан бири радиатор панжараси ҳамда янги ингичка орқа чироқлардир, деб ёзади Motor нашри.
Машина CLAR модуль платформасига ўтказилиб, анча енгиллашади. У тўрт цилиндрли, 184 ва 252 от кучига эга бензинли мотор, шунингдек, олти цилиндрли M40i модификациясига эга бўлиши мумкин.
Дизел агрегатлари қаторига тўрт цилиндрли, 190 от кучига эга ҳамда олти цилиндрли, 265 от кучига эга моторлар киради.
Бундан ташқари, Х3 кроссоверида интеграциялашган дисплейли калит пайдо бўлди.
Изоҳ (0)