Дублин аэропорти ходимлари бир неча йил муқаддам йўловчилардан бири терминалда қабр тошини унутиб қолдиргани ҳақида ҳикоя қилиб берди. Қабр тошига «Биз сени ҳар доим ёдда тутамиз, ҳеч қачон унутмаймиз» ёзуви туширилган эди, деб хабар беради Meduza.
Аэропорт матбуот котиби Одри ОʼХаганга кўра, қабр тоши эгаси шу билан қайтиб келмаган.
Қабр тоши аэропортда йўловчилар унутиб қолдирган энг ғайритабиий буюмлар рўйхатига кирди. Ундан ташқари, рўйхатдан унитаз ўтирғичи, шиша кўз, одам хоки, ертўланинг чўян калитлари дастаси, манекенлар бор.
ОʼХаган, шунингдек, йўловчиларнинг багажга топшириб бўлмайдиган буюмлар билан учиб кетишга уриниши билан боғлиқ воқеаларни ҳикоя қилиб берди. Жумладан, йўловчилардан бири қўлида ошхона раковинасини кўтариб салонга кирмоқчи бўлган, яна бири улкан харсангтошни багажга топширмоқчи бўлган, бир йўловчи эса чўнтагида тирик тошбақа олиб ўтмоқчи бўлган.