Apple компанияси раҳбари Тим Кук АҚШнинг Цинцинатти шаҳридаги заводлардан бирига ташриф буюрган вақтда туширилган суратни Twitter’га жойлади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кўпчилиги суратни кўргач, корпорация раҳбари шимининг чўнтагида iPhone 8 борлигини тахмин қилди. Бу ҳақда The Verge хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, сурат янги қурилма ҳақида батафсил билиш имконини бермайди. Смартфоннинг фақат тўртбурчак шакли ва тахминий ўлчамлари кўриниб турибди.
Изоҳ (0)