Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ҳужжат матни Президентнинг расмий сайтида келтирилди.
Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 1 августда қабул қилинган, Сенат томонидан 24 августда маъқулланган.
Унга кўра, декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Изоҳ (0)