Туркиянинг Онадўлу судида жиноий кўриб чиқилаётган чоғда ихтилоф келиб чиқди ва у кўчада отишмага айланиб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ихтилоф томонлари суд залидан ташқарига чиқиб, бир-бирига қарата ўқ уза бошлаган.
Бунинг оқибатида икки киши жабрланди. Улардан бири оғир аҳволда.
Отишма иштирокчилари машинага ўтириб, воқеа жойидан қочиб кетди. Улар қидирувга берилди.
Изоҳ (0)