ЖЧ—2018 саралашида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган Қатар миллий терма жамоаси ҳал қилувчи ўйинлар олдидан 2 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
Лондондаги йиғин доирасида қатарликлар Андорра термасига қарши саф тортиб, 1:0 ҳисобида устун келган. Мазкур беллашув 17 август куни ўтказилган.
Кеча — 23 август куни қатарликлар Туркманистонга қарши ўйинда майдонга чиқиб, 2:1 ҳисобида муваффақият қозонган.
Қатар терма жамоаси ўзбекистонлик футбол мухлисларига ЖЧ—2018 йўлланмаси учун умидни қайтариб бергани билан эсланади. Ўзбекистон миллий термаси Теҳронда Эронга имкониятни бой берганидан сўнг, қатарликлар ўз уйида Жанубий Кореяни таслим этиб беришга эришганди. Шу тариқа Самвел Бабаян жамоасида Россия мундиали учун имконият яна кўпайди. Қизиқ томони, ўша ғалабадан кейин Қатар термаси бош мураббийи Хорхе Фосатти истеъфо берди. Мағлубият сабаб кореяликлар ҳам Ули Штиликега чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди.
31 август куни Қатар Малайзияда Сурия термасига қарши саф тортади. 5 сентябрь куни эса Доҳада Хитойни қабул қилади.
Саралаш доирасида Қатар ҳар икки ўйинда ҳам Ўзбекистондан енгилган.
Изоҳ (0)