Осиё Чемпионатининг саралашида муваффақиятли иштирок этиши керак бўлган футбол бўйича Ўзбекистон U16 терма жамоаси Польшадаги турнирда қатнашиши ҳақида маълумот берилган бўлиб, унда Ўзбекистондан ташқари Европанинг яна 7 мамлакати ўйнаши кўзда тутилганди.
ЎФФ матбуот хизмати Дилшод Нуралиев жамоасини олдинда яна бир турнир кутиб тургани ҳақида маълумот берди. Польшадаги мусобақа 3 сентябрь куни якунига етади. Кейин жамоа 4 сентябрь куни старт оладиган Қозоғистон Президенти Кубогида иштирокини бошлайди ва шу куни Россия ўсмирларига қарши майдонга тушади.
5 сентябрь куни Ўзбекистон U16 Тожикистон билан беллашади, яна икки кундан сўнг Қирғизистонни синовдан ўтказади. 8 сентябрь куни финал ва қолган беллашувлар ўтиши кўзда тутилган. Турнирда, шунингдек, Албания, Грузия, Қозоғистон ва Туркманистон термалари бўлади.
Осиё Чемпионатининг саралаш турнири 16—24 сентябрь кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)