Венесуэла президенти Николас Мадуро америкалик ҳамкасби Дональд Трампни халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузишда айблади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Илгарироқ Трамп расмий Вашингтон Венесуэла бўйича барча сценарийларни, шу жумладан, ҳарбий аралашувни ҳам ўйлаб кўраётганини билдирган эди.
«Трамп ҳукумати бизга ҳарбий аралашув билан таҳдид қилмоқда. Бу БМТ йўриқномасига зид келади, у куч ишлатиш таҳдидини тақиқлайди», — деди Мадуро Каракасда уюштирилган матбуот анжуманида.
Унинг фикрича, Трампнинг баёноти Венесуэлага қарши халқаро кампаниянинг бир бўлагидир.
Изоҳ (0)