Якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларни банкрот деб эълон қилиш жараёни 2018 йилда жорий этилиши мумкин. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси муҳокама учун интернетга жойлаштирилди, деб хабар беради «Газета.uz».
Ҳозирда Ўзбекистон қонунчилиги фақат юридик шахсларга нисбатан банкротлик жараёнини тартибга солади ва назорат қилади. Қонун лойиҳасига мувофиқ, якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган ёки давлат рўйхатидан ўтмай тадбиркорлик фаолиятини юритган шахслар кредиторлар талабларини қондирадиган аҳволда бўлмаса, тегишли талаблар унинг илгариги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиқадиган бўлса, белгиланган тартибда банкротлик эълон қилиши мумкин.
Ушбу меъёр реализацияси Фуқаролик кодексининг ҳамда «Банкротлик тўғрисида»ги қонуннинг қатор ўринларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини тақозо этади.
Ҳужжат муаллифи бўлмиш давлат солиқ қўмитаси маълумотларига қараганда, 1 июль ҳолатига кўра якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган 158 минг фуқаронинг солиқ бўйича қарздорлиги 105,9 миллиард сўмни ташкил этмоқда.
«Амалиётда бундай солиқ қарздорлигини ундириш имконияти йўқ, лекин буни имконсиз ҳолат деб баҳоламаслик лозим», — дейилади қонун лойиҳасига келтирилган шарҳда.
Изоҳ (0)