Финляндиянинг Вантаа шаҳрида икки номаълум шахс қочқинга ҳужум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, улар дастлаб 20 ёшли қочқинга мурожаат қилиб, унинг мусулмон-мусулмон эмаслигини сўраган, жавобидан сўнг эса пичоқ билан яралаган.Қочқиннинг полицияга берган кўрсатмаларида айтилишича, ҳужум қилганлардан бири финчада тоза гапирган, иккинчисида эса эстонча талаффуз сезилган.
Қочқин енгил жароҳат олган ва қочиб кетишга муваффақ бўлган.
Комиссар Маркку Хелениус иш «ҳаракат билан ҳақоратлаш» жиноят таркиби бўйича тафтиш қилинаётганини билдириб ўтди.
Изоҳ (0)