Нигерияда террорчилар йил бошидан буён 80 дан ортиқ боладан худкуш сифатида фойдаланди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик журналистлар билан суҳбат чоғида баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
У ЮНИСЕФ маълумотларига таяниб ушбу рақамларни келтирди. Уларга кўра, терактлар содир этган болалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тўрт баробар кўпроқдир.
«2017 йил бошидан буён 83 боладан портлашлар содир этишда фойдаланилган, шулардан 55 нафари қизлар бўлиб, кўпчилиги 15 ёшга тўлмаган эди», — маълум қилди БМТ вакили.
Изоҳ (0)