Давлатнинг биринчи шахслари ҳамда уларнинг оила аъзоларини қўриқлаш вазифасини бажарувчи АҚШ Махфий хизмати амалдаги президент Дональд Трамп ҳамда унинг оиласини қўриқлаш тадбирларига йиллик маош фонди маблағларини сарфлаб бўлди. Бу ҳақда махсус хизматнинг янги директори Рэндолф Аллес USA Today газетасига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, мингдан ортиқ агентга маош ҳамда маошдан ташқари тўловлар тўлашга бир йилга мўлжалланган суммадан кўпро пул кетди. Гап шундаки, Махфий хизмат ҳозир 42 кишини қўриқламоқда, шулардан 18 нафари Трампнинг оила аъзоларидир. Барак Обама даврида хизмат 31 кишини қўриқлар эди.
Яна бир қийинчилик шундан иборатки, Трамп мунтазам равишда Вашингтон ташқарида дам олиш кунларини ўтказади, жумладан, Флорида, Нью-Жерси ва Виргиниядаги ўзига тегишли гольф клубларида бўлади.
Ўз навбатида, Трампнинг ўғиллари — Кичик Дональд ва Эрик ишчи сафарлар билан чет элда бўлади.
Изоҳ (0)