Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг бошқа мамлакатлар ишларига аралашишга уриниши жавобсиз қолмайди. Бу ҳақда Австрия ташқи ишлар вазири Себастьян Курц Die Welt нашрига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
Курцнинг фикрича, Туркия етакчиси Европа мамлакатларида истиқомат қилувчи туркларга мурожаат қилиб, ушбу мамлакатлардаги вазиятга таъсир ўтказишга уринмоқда.
«Эрдўғоннинг доимий равишда бошқа мамлакатлар ишларига аралашуви, бу эса фақат Германияда рўй бермаяпти, буни қабул қилиб бўлмайди», — деди у.
Курцнинг фикрича, бу билан Эрдўғон Туркиядаги ихтилофни Евроиттифоққа кўчиришга уринмоқда.
Олдинроқ Эрдўғон Германияда истиқомат қилувчи туркларга мурожаат этиб, уларни Меркелга овоз бермасликка чақирган эди.
Изоҳ (0)