Forbes журнали 2017 йилнинг энг кўп ҳақ оладиган актрисалари рейтингини эълон қилди.
Унда 28 ёшли Эмма Стоун биринчи ўринни эгаллади. Актриса ўтган 12 ой мобайнида 26 миллион доллар ишлади. Январда «Ла-Ла Ленд» фильми прокатга чиқди. Ушбу фильмдаги роли учун актриса «Оскар» мукофотини қўлга киритди.
Иккинчи ўринда — Женнифер Энистон 25,5 миллион доллар кўрсаткич билан. У даромадининг катта қисмини Emirates, Smartwater ва Aveeno компаниялари билан тузган реклама шартномалари ҳисобига олган.
Учликка 24 миллион доллар натижа билан Женнифер Лоуренс эгаллади. Айни пайтда у Dior бренди билан ҳамкорлик қилмоқда.
Биринчи ўнликка, шунингдек, Мелисса Маккарти, Мила Кунис, Эмма Уотсон, Шарлиз Терон, Эми Адамс, Кейт Бланшетт ва Жулия Робертс кирди. Уларнинг умумий даромади бир йил ичида 172,5 миллион долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)