Ҳар бир мамлакатнинг анъаналари ўзига хос бўлиб, дунё бўйлаб бизнес юритаётган бўлсангиз маҳаллий анъаналарни ҳурмат қилишингиз муҳим саналади. InsiderPro нашри 14 та мамлакатда қўл бериб кўришиш этикети бўйича йўриқномани тақдим этди.
АҚШ
Ўзингизни таништиринг ва суҳбатдошингиз қўлини қаттиқ сиқинг.
Буюк Британия
Қўлни енгил сиқиш лозим; шундан сўнг бироз масофага узоқлашганингиз маъқул.
Бразилия
Қаттиқ ва давомли қўл сиқиш кўз қараши билан бирга кечади. Кетиш олдидан ҳам бу ҳаракатни қайтариш лозим.
Хитой
Кўп нарса суҳбатдошингиз ёшига боғлиқ. Ёши катта инсон билан биринчи саломлашиш керак: енгил қўл сиқиш ва енгил таъзим, кўзга қарамаслик.
Туркия
Қўлни қаттиқ сиқиш қўполлик сифатида қабул қилинади, шунинг учун у енгил ва давомий бўлиши лозим.
Марокаш
Қўл бериб кўришиш енгил ва фақат бир жинс вакиллари ўртасида амалга оширилади.
Бирлашган Араб Амирликлари
Дастлаб ёши улуғ инсон билан кўришиш лозим. Бунда сиздан давомли қўл бериш кутилади; қўлни тез олиш назокатсизлик ҳисобланади.
Россия
Иш бўйича контрагентингиз ҳисобланмаса, қарама-қарши жинс вакилига қўл узатиш тавсия этилмайди; эркак киши аёллар қўлини ўпиб қўйиши лозим.
Австралия
Агар сиз аёл киши бўлсангиз, эркак кишига биринчи бўлиб қўл узатинг; аёллар бир-бири билан қўл бериб кўришмайди.
Таиланд
Бу ерда қўл бериб кўришилмайди. Сизга қўлларини кўксига қўйиб, ярим таъзим билан салом беришади; айнан шундай жавоб қайтаринг.
Мексика
Давомли қўл сиқиб кўришилади; ундан сўнг эркаклар қучоқлашиши ҳам мумкин.
Швейцария
Барча ҳозир бўлганларга уларнинг исми ва мақоми билан: мистер ёки миссис деб мурожаат қилиб, қўл бериб кўришиш лозим.
Жанубий Корея
Қўл бериб кўришиш катталар томонидан амалга оширилиши, у юмшоқ бўлиши лозим.
Франция
Тез ва енгил қўл бериб кўришилади.
Изоҳ (0)