АҚШ Миср билан ҳамкорликда «Ёрқин юлдуз» ҳарбий машғулотларини ўтказади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
CNN манбаларига кўра, машғулотларга бу гал АҚШнинг атиги 200 нафар ҳарбий хизматчиси сафарбар этилади. Таққослаш учун, 2009 йилда ўтказилган охирги машқларда Америка томонидан 1,3 минг киши иштирок этганди.
АҚШ ва Мисрнинг «Ёрқин юлдуз» ҳарбий машғулотлари 1980 йилдан бери ҳар икки йилда мунтазам равишда ўтказиб келинарди. Яқин Шарқдаги энг йирик ҳарбий машқлардан бири 8 йилдан бери Мисрдаги мураккаб вазият туфайли бўлмаётганди.
Изоҳ (0)