Ҳинд ҳарбийлари Хитой аскарлари томонидан мамлака шимоли-ғарбидаги Ладакх минтақасида назорат чизиғи бузилишининг олдини олди. Бу ҳақда Times of India манбаларига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса 15 август, сешанба эрталаб, Ҳиндистон мустақилликнинг 70 йиллигини нишонлаётган кунда содир бўлди.
Хитой ҳарбийлари Ладакхга Бангонг кўли қирғоғи орқали ўтмоқчи бўлди. 130 киломерли кўлнинг учдан икки қисми Хитой Тибетида, қолгани Ҳиндистонда жойлашган. Икки томон ҳам мазкур ҳудуднинг кимга тегишли эканлиги атрофида баҳслашади, уларни назорат чизиғи ажратиб туради.
Ҳарбийлар ўртасидаги тошлар ҳам ишга солинган муштлашув икки томон байроқларни кўтариб, аввал эгалланган марраларига қайтгач барҳам топди.
Изоҳ (0)