Америкалик сенатор, Сенатнинг разведка қўмитаси раҳбари Ричард Бёрр президент сайловига Россиянинг аралашуви юзасидан текширув нега чўзилиб кетганини тушунтириб берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Унинг қайд қилишича, охирги ойларда текширув янги далиллар ҳисобидан кенгайтирилган.
«Текширув биз ҳозирча билмайдиган исмлар, ҳужжатлар, суҳбатлар, хатлар, биз илгари билмаган телефон суҳбатлари туфайли чўзилиб кетди», — деди Бёрр.
Сенатор йил охиригача суриштирув тугашига ва Конгресс Россиянинг кейинги уринишларини барбод қилишига ишонч билдирди.
Изоҳ (0)