Мисрлик жарроҳ шифокор мижознинг қорнидан 39 та мих ва зажигалка топди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Жарроҳ Абдурраҳмон Мустафонинг сўзларига қараганда, 30 ёшли мижоз ошқозонида оғриқ сезгани боис мурожаат қилган. Ультратовушли тадқиқот суратларида унинг ошқозонида ғалати предметлар борлиги аниқланган.
Уч соатлик операция давомида шифокор беморнинг қорнидан 39 та мих, тирноқ оладиган мослама ва ёндиргич топган.
Шифокорларга кўра, беморнинг аҳволи беш кундан сўнг барқарорлашади, 15 суткадан сўнг эса у шифохонадан чиқади.
Беморнинг қариндошлари у илгари ҳам шу каби предметлар ютганини билдириб ўтди.