Германиянинг Кёльн шаҳрида истиқомат қилувчи аёл чивин чақиши оқибатида қўлидан ва икки оёғидан айрилди. Бу ҳақда Kölner Express хабар бермоқда.
43 ёшли Зонья Куйас фаррош бўлиб ишларди. Март ойида у ахлатни олиб чиқаётганида аёлни чивин чақиб олди. Чивин чаққан ерда дастлаб ғурра ҳосил бўлди сўнг бўғимларида оғриқ пайдо бўлди, боши айлана бошлади. Ҳамкасблари тез ёрдам чақирди.
Шифохонадаги текширувдан сўнг шифокорлар аёлни уйга жўнатиб юборди, аммо унинг аҳволи ёмонлашди. Турмуш ўртоғи аёлни яна шифохонага олиб келди. Мижоз комага тушиб қолди, қўл-оёқлари қорая бошлади.
Шифокорлар аёлнинг икки оёғини ва чап қўлининг бир қисмини амтупация қилди.
Тиббиёт ходимларининг тахминича, чивин чақиши туфайли Зоньянинг қонига инфекция тушган.