2019 йилга қадар Тошкентда янги «Наврўз» боғи қурилади. Бу ҳақдаги қарор Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди, деб хабар беради Uz24.
Боғ барпо этишдан мақсад пойтахтнинг теристик салоҳиятини ошириш ҳамда аҳолининг маданий ҳордиқ олиш даражасини кўтаришдир.
Боғ яратиш таклифи билан Давлат туризм қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки ва «Ўзбекистон темир йўллари» чиқди. Уларнинг структур бўлинмалари бош пудратчи сифатида белгиланди.
Боғ қаерда жойлашиши қарорда кўрсатилмаган. Аммо бўлажак боғ ҳудудида яшовчи одамларнинг кўчирилиши, биноларнинг бузилиши назарда тутилган. Аҳолига товон пули тўлаб берилади.
Изоҳ (0)